Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP ) – янги жамоат ташкилоти. Молия соҳаси мутахассислари фаолиятига халқаро профессионал ва ахлоқий стандартларни жорий қилиш учун ташкил қилинган. ACFP ташкилоти Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди (1076-сон рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома).
Биз ҳақимизда
Ўзбекистон сертификатланган
молия мутахассислари уюшмаси
Ўзбекистон иқтисодиётини кенг миқёсда модернизация қилиш ва унинг жаҳон бозорларига интеграциялашуви молиявий мутахассисларнинг янги даражадаги касб маҳорати ва ахлоқий хулқ-атворини талаб қилади. ACFP ушбу вазифани ҳал қилишда иштирок этиш ниятида. Бунинг учун биз профессионал ҳамжамият ва давлат органлари ишонч билдирадиган кучли ва обрўли, ўзини-ўзи бошқарадиган профессионал ташкилотга айланишимиз керак бўлади.
ACFP миссияси:
– Ўзбекистонда молиявий ҳисобот ва аудит, молиявий таълим, профессионал ва ахлоқий хулқ-атворнинг халқаро стандартларини илгари суриш;
– молиявий мутахассисларнинг профессионал сертификатлашини ўтказиш;
– молия соҳаси мутахассисларининг касбий ўсишига кўмаклашиш орқали жамоат манфаатларига хизмат қилиш.
ACFPнинг мақсади – иш берувчилар, мижозлар ва жамият эҳтиёжлари бўйича профессионал малакага эга ва ахлоқ қоидаларига риоя этувчи молия соҳаси мутахассисларини шакллантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.
Бизнинг принципларимиз
1
ACFP мулкий ҳолати ва яшаш жойидан қатъи назар, касбга эга бўлиш ва профессионал ривожланишда барча учун тенг имкониятлар яратишга интилади.
Ушбу принципни амалга ошириш учун Уюшма:
– бошловчи ва тажрибали молия мутахассислари учун қулай таълим дастурларини яратади;
– бунга эҳтиёжи бўлганларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
– Халқаро таълим стандартлари (IFAC) асосида сифатли бошланғич ва базавий профессионал тайёргарликни таъминлайдиган қўшма дастурларни амалга оширган ҳолда ўрта, махсус ва олий таълим ташкилотлари, нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
– ўқитувчилар ва ҳудудий ўқув ташкилотлари сифатли таълим контентига кириш имкониятига эга бўлиши учун ҳудудларда профессионал таълимга кўмаклашади.
2
ACFP молия мутахассислари фаолиятида малака, ишонч, холислик ва ахлоқийликнинг юқори стандартларини қўллаб-қувватлаш ниятида.
Молия мутахассисининг профессионал ва ахлоқий хулқ-атвори қуйидагиларни ўз ичига олади:
– профессионал малака – иш учун зарур билим ва кўникмаларнинг юқори даражаси;
– ишонч ва махфийлик – мижозлар ёки иш берувчилар маълумотларининг хавфсизлиги ва уларни ошкор этмаслик;
– холислик – мустақил, шахсий манфаатлар ёки ташқи омиллар таъсирисиз молиявий тавсиялар ва баҳолар;
– ахлоқий хулқ-атвор – манфаатлар тўқнашувидан қочган ҳолда, юқори ахлоқий стандартларга мувофиқ ҳалол ишлаш;
– мижозлар ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш.
Профессионал ва ахлоқий хулқ-атвор принципи профессионал фаолиятда ишончлилик ва ишончни таъминлайди, профессионал обрў ва сервис даражасини қўллаб-қувватлайди, бизнес ва жамиятнинг барқарорлиги ва ривожланишига кўмаклашади.
3
ACFP барча манфаатдор томонлар, шу жумладан профессионал ҳамжамият, иш берувчилар ва давлат органлари учун ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлайди.
Шаффофлик қуйидагилар орқали яратилади:
– Уюшманинг фаолияти ва молиявий ҳолати тўғрисида ҳисоботлар;
– эълонлар ва коммуникациялар:
тадбирлар, таълим дастурлари, янгиликлар, қоидадарнинг ўзгариши тўғрисида хабардор қилиш, веб-сайтда эълон қилиш, электрон жўнатмалар ва бошқа каналлар орқали;
– қарорлар қабул қилиш жараёнлари: стратегик қарорлар қабул қилиш ва Уюшма сиёсатини ишлаб чиқишнинг очиқлиги ва шаффофлиги.
Шу жумладан жамоатчилик муҳокамаси, очиқ мажлислар, маслаҳатлашувлар ўтказиш, ташкилот аъзолари ва бошқа манфаатдор томонларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш орқали.
Фаолиятнинг шаффофлиги принципи ACFP аъзолари ва жамоатчилик билан муносабатларда, уларга Уюшма фаолияти, унинг мақсади, қабул қилинаётган қарорлар ва натижаларни баҳолаш ва тушунишга имкон берган ҳолда, ишонч ва очиқликни таъминлайди.
4
ACFP
– профессионал хулқ-атвор ва малака стандартларини белгилайди, бу иш берувчилар ва мижозларнинг молия мутахассисларига ишончини оширишга кўмаклашади;
– шикоятларни ва Уюшма аъзолари ўртасидаги ёки у ва мижозлари ўртасидаги зиддиятларни кўриб чиқиш тартиб-таомилини белгилайди. Бу адолатни ва барча томонларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
– молиявий жиноятлар, фирибгарлик ва қонунга хилоф хулқ-атворни бартараф этишга қаратилган қоидалар ва меъёрларни ишлаб чиқади;
– Уюшма аъзоларига профессионал стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва мутахассисларнинг касбий фаолиятида иш сифатини ошириш жараёнларига таъсир қилиш имконини беради.
5
ACFP меҳнат бозори талабларига мувофиқ профессионал малакани ривожлантириш, касбий фаолиятга илғор усуллар ва амалиётни жорий этиш имконини беради.
Уюшма:
– стажировка, амалий таълим олиш ва профессионаллар ва ёш мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш учун имконият берган ҳолда, “Устоз – шогирд” дастурини амалга оширади;
– иш берувчилар билан биргаликда уларнинг ўзига хос эҳтиёжлари ва талабларига жавоб берадиган профессионал ривожланиш ва сертификатлаш дастурларини ишлаб чиқади.
Иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш молия мутахассислари касбий фаолиятининг меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, ACFP ва бизнес-жамжамияти ўртасида узвий ҳамкорликка кўмаклашади.
6
Молия мутахассисларини профессионал ривожлантиришда Уюшма давлат органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Давлат органлари билан ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олади:
– молиявий фаолиятни ва молия мутахассисларига қўйиладиган профессионал талабларни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
– ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида профессионал таълимнинг янги дастурларини амалга оширишда узвий ҳамкорлик қилиш;
– молия мутахассисларининг яшаш жойи ва мулкий ҳолатидан қатъи назар, уларнинг профессионал шаклланиши ва ривожланишида тенг имкониятларни таъминлашга давлат тузилмаларининг молиявий ва ташкилий имкониятларини жалб қилиш.
Уюшма тузилмаси
Қўмиталар
Минтақавий ваколатхоналар
Аъзолик
ACFPга қўшилинг – халқаро даражадаги молиявий мутахассисга айланинг ва профессионал қийматингизни оширинг!
Бизнинг малака борасидаги имкониятларимиз
Сертификатлаш, имтиҳонлар ва дипломлар ҳақида билиб олинг – улар сизнинг профессионал эканлигингизни тасдиқлайди ва янги истиқболларни очади
Иш берувчиларга
Қўлингизда ишлайдиган молия соҳаси мутахассисининг касбий малакасини текширинг ва унинг малакасини оширинг
Ўқитувчилар ва таълим ташкилотларига
Молиявий мутахассисларни миллий ва/ёки халқаро сертификатлаш дастурига мувофиқ ўқитинг ва кўпроқ пул ишланг