Фанлар

9

Имтиҳонлар

8 тагача имтиҳон

Ўқиш

15 ойдан бошлаб

1 та имтиҳон нархи

1 МҲЭКМ

Малака даражаси

Базавий

Эътибор беринг

CFS мақоми имтиҳонларига кириш учун сиз ACFP талабасига айланишингиз керак.

CFS малакаси нима

ACFP малакалари иккинчи поғонаси

Кимга тўғри келади

  • Кичик бизнес молия мутахассисларига
  • Иқтисодиёт ва молия мутахассисликлари талабаларига
  • Ўқитувчиларга
  • Репетитор-бухгалтерларга
  • Кичик бизнес мулкдорларига

Нимадан иборат

  • Микро ва кичик бизнесда молияни бошқариш учун зарур бўлган молия соҳасидаги базавий билим ва амалий кўникмалар
  • Молия мутахассиси билим ва кўникмаларининг 8 та соҳаси ва ахлоқ модули
  • Профессионал малака (ACCA Qualification) учун тайёргарлик ҳисобланади

Олинган билимларни қўллашингиз мумкин бўлган лавозимлар

  • Бухгалтер
  • Нархни белгилаш бўйича иқтисодчи
  • Меҳнат бўйича иқтисодчи
  • Бош бухгалтер ёрдамчиси
  • Ҳисобга олиш участкаси бўйича бухгалтер
  • Кичик корхона бош бухгалтери

CFS дастурини муваффақиятли тамомлагандан сўнг, қуйидагиларни бажара оласиз

ташкилотлар ва уларнинг гуруҳлари активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари ва харажатларининг асосий моддаларини ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш

бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг турли босқичларида бошқарув ҳисобининг базавий усулларини қўллаш

молиявий ҳисобот аудити учун техник кўникмалардан фойдаланиш

ўз фаолиятингизда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олиш

жисмоний шахсларнинг даромадлари, қўшилган қиймат, жами даромадлар ва фойда, мол-мулк, ер ва сувга солиқ солиш

директорлар/мулкдорларга айланма капитални бошқаришда, инвестиция ва молия соҳасида қарорлар қабул қилишда кўмаклашиш

Имтиҳонлар тўғрисида ахборот

Ўқиш

  • онлайн
  • moliya.academy
  • оффлайн - имтиҳон саҳифасида танланг

Топшириш жойи

Имтиҳон марказида

Имтиҳон сессиялари

Март, июнь, сентябрь, ноябрь ойларида

Киришга доир талаблар

  • Маълумот - ўрта умумий ёки махсус
  • Иш тажрибаси - аҳамиятга эга эмас

Нархи

Битта имтиҳон учун

1 МҲЭКМ

Имтиҳондан озод этиш

АССА, CAP/CIPA*, CIMA, аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификатлари

*Фақат CFS малакаси учун

Бухгалтерия ҳисоби/аудит бўйича бакалавр/магистр дипломи

Малака берилганлиги тўғрисида ҳужжат

CFS дипломи

CFS дипломи

Certified Finance Specialist — Сертификатланган молия мутахассиси

Оммабоп саволлар

CFS (Certified Finance Specialist) - базавий даражада сертификатланган молия мутахассиси. Малака Ўзбекистондаги кичик бизнесга хизмат кўрсатувчи молия мутахассислари учун махсус ишлаб чиқилган. Ушбу малака даражасини қуйидагилар олиши мумкин:

  • кичик корхоналар билан ишлайдиган молия мутахассислари; ҳисобга олиш участкаси бўйича бухгалтерлар;
  • кичик бизнес раҳбарлари ва мулкдорлари; иқтисодиёт ва молия соҳаси мутахассисликлари талабалари.


Айниқса, молия соҳасида олий маълумотга эга бўлмаганлар учун мос келади.

CFS 8 та фан бўйича билим ва кўникмаларни тасдиқлайди:

  • Молиявий ҳисоб ва ҳисобот - асосий операцияларни ҳисобга олиш, ҳисоботни тайёрлаш жараёни, ҳисоботни тиклаш, гуруҳли ҳисобот принциплари, базавий таҳлил;
  • Бошқарув ҳисоби - статистика ва макроиқтисодиёт, харажатларни ҳисобга олиш усуллари, захираларни бошқариш, қисқа муддатли қарорлар қабул қилиш, бюджетлаштириш, оғишларни таҳлил қилиш;
  • Молияни бошқариш - ташкилот мақсадларидан келиб чиққан ҳолда бошқариш, макроиқтисодий контекст, инвестиция қарорлари, молиялаштириш тўғрисида қарорлар, айланма капитални бошқариш;
  • Аудит ва тасдиқлаш - хизмат турлари ва тартибга солиш, профессионал ахлоқ, мустақиллик, корпоратив бошқарув, далилларни тўплаш, аудиторлик хатарлари;
  • Ҳуқуқ - ҳуқуқий тизим, ҳуқуқ субъектлари, мулк, тадбиркорлик фаолияти, мажбурият ҳуқуқи, молиялаштириш ва дивидендлар, меҳнат муносабатлари; 
    • Солиқлар ва солиқ солиш - Ўзбекистоннинг солиқ солиш ва маъмуриятчилик тизими, даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк солиқлари;
      • Ташкилот ва унинг фаолияти - ташкилот ва манфаатдор томонлар, ташқи муҳит, тузилма ва бошқарув, бухгалтерия ва молия, назорат ва аудит, ходимларнинг роли, ахлоқий масалалар;
        • Ахлоқ ва профессионал хулқ - ахлоқий хулқ принциплари, профессионал ташкилотларнинг роли, корпоратив ахлоқ кодекслари, ахлоқий низолар, самарали мулоқот, мақсадларни белгилаш ва режалаштириш.

Барча имтиҳонлар имтиҳон марказларидаги компьютерларда ўтказилади. Ҳар бир имтиҳоннинг давомийлиги - 2 соат 15 дақиқа. Ўтиш балли - аксарият имтиҳонлар учун 50%, B.LW ва B.TX учун 60%. CFS дипломини олиш учун 7 та имтиҳон топшириш ва 1 та курсда ўқиш керак:

  • B.FR - Молиявий ҳисоб ва ҳисобот асослари;
  • B.MA - Бошқарув ҳисоби асослари;
  • B.FM - Молияни бошқариш асослари;
  • ACFP - Илғор даражада сертификатланган молия мутахассиси
  • B.AU - Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқлар асослари;
  • B.LW - Ҳуқуқ;
  • B.TX - Солиқлар ва солиқ солиш;
  • B.OO - Ташкилот ва унинг фаолияти;
  • "Ахлоқ ва профессионал хулқ асослари" курси.

Тайёргарлик давомийлиги: барча имтиҳонларга 15 ойдан бошлаб; ҳафтасига 10-12 соат ўқиш бўлган ҳолатда битта имтиҳонга 2 ой.


Нархи: барча тайёргарлик учун камида 15 млн сўм; имтиҳонга стандарт рўйхатдан ўтиш учун 1 МҲЭКМ (имтиҳондан 15-90 кун олдин); Кечроқ рўйхатдан ўтганлик учун 1,5 МҲЭКМ (имтиҳондан 7-14 кун олдин); 1 БҲМ - ACFP йиллик аъзолик бадали.


2025 йилда имтиҳонлар июнь ва декабрь ойларида ўтказилади.

Касбга оид афзалликлар:

  • молиявий билим ва кўникмалар бўйича базавий билимларни тасдиқлаш;
  • бухгалтер, бош бухгалтер ёрдамчиси, участка бўйича бухгалтер, кичик корхона бош бухгалтери, нархни белгилаш/меҳнат бўйича иқтисодчи, тайм-менежмент, кичик бизнесда молия маслаҳатчиси/менежер лавозимларида ишлаш имконияти; 
  • меҳнат бозорида рақобатбардошликни ошириш; 
  • инсонга хос ноёб кўникмаларни ривожлантириш туфайли сунъий интеллект ўрнини боса олмайдиган кадр сифатида шаклланиш.


Мартабада ўсиш имкониятлари:

  • CFP малакаси бўйича кейинги даражага ўтиш ҳуқуқи;
  • ACCA имтиҳонларига қўшма схема (JES) бўйича кириш;
  • ACFPда иштирок этиш даражасини "Талаба"дан "Аъзоликка номзод"гача ошириш; 
  • имзо, резюме ва ҳужжатларда CFS белгисидан фойдаланиш имконияти.


Бизнес учун: 

  • молияни бошқаришни яхшилаш; 
  • инвесторлар ва кредиторлар ишончини ошириш;
  • молия маслаҳатчилари билан самаралироқ мулоқот қилиш.
no

Ўз билимингизни тасдиқлашга тайёрмисиз?

Имтиҳонларни топширинг ва молия ҳамда бизнесни бошқариш соҳасида янги мартаба имкониятларини очадиган малакага эга бўлинг. Касбда ўсиш томон дадил қадам ташланг.

Имтиҳонларга ўтиш