Аккредитация қуйидаги маълумотлар таҳлили асосида узайтирилади:
- ўқитиш ва сертификатлашдан ўтган молия мутахассислари сони;
- профессионал имтиҳонларни муваффақиятли топширган ходимлар фоизи;
- узлуксиз профессионал ривожланиш дастурларининг мавжудлиги ва самарадорлиги;
- ходимларнинг ривожланиш дастурлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари.
Узайтириш учун иш берувчи муддат тугашидан 3 ой олдин acfp.uz сайтида ариза-сўровномани тўлдиради.
Аккредитациядан ўтган иш берувчилар реестри acfp.uz сайтида жойлаштирилади ва у ташкилотнинг номи, юридик манзили, аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва амал қилиш муддати, боғланиш учун маълумотларни ўз ичига олади.