ACFP · Islamic Finance Qualifications

— Certified Islamic Finance Specialist

Исломий молиявий маҳсулотлар ва стандартлар билан ишлашни бошлаётган мутахассислар учун базавий малака

  • имтиҳонлар B.IEF ва B.ILS
  • ўқиш 8 ойдан бошлаб
  • нархи 1 МҲЭКМ
  • даражаси Базавий

Дастур ҳақида асосийси

  • Ислом молиясида профессионал ихтисослашув томон илк қадам
  • Ислом молияси тамойиллари, базавий шартномалар ва AAOIFI стандартларини қўллаш кўникмаларини беради
  • Иккита имтиҳон – топширилган модуллар CIFE ва CIFA да инобатга олинади
  • Islamicfinance.academy платформаси ва ўқув марказларида ўқиш
  • Имтиҳон сессиялари — март, июнь, сентябрь, ноябрь ойларида
Қўлланмани юклаб олиш
АФЗАЛЛИКЛАРИ
AAOIFI

Дастур мазмуни бутун дунёдаги регуляторлар ва молия институтлари томонидан фойдаланиладиган ислом молияси учун халқаро стандартлар тизими — AAOIFI стандартлари асосида тузилган.

Ишлаб чиқувчи

CIFS дастури исломий молиявий маҳсулотлар соҳасига ихтисослашган “Islamic Business and Finance” компаниясининг AAOIFI томонидан сертификатланган мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Долзарблиги

Малака 2026 йил март ойидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлардан сўнг Ўзбекистон бозорига исломий молиявий маҳсулотлар билан кириб келаётган молия институтлари сўровларига жавоб беради.

КИМЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ

Банк-молия сектори

Банклар, суғурта компаниялари, лизинг ва аудиторлик ташкилотлари мутахассислари

Юристлар ва маслаҳатчилар

Исломий молиявий маҳсулотлар ва шартномалар билан ишловчилар

Талабалар ва ўқитувчилар

Иқтисодиёт ва молия соҳаси мутахассисликлари

Раҳбарлар ва мулкдорлар

Исломий молиялаштиришни жалб қилишни режалаштираётганлар

БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР

Дастурни муваффақиятли якунлагач, сиз қуйидагиларни бажара оласиз:

Билим ва кўникмалар иккита фанни қамраб олади: ислом иқтисодиёти асослари ва AAOIFI стандартлари.

  • Исломий ва анъанавий молия тизимларининг солиштирма таҳлилини ўтказиш
  • Муробаҳа, ижара, мушорака, мудораба шартномалари асосида базавий исломий молиявий маҳсулотлар тузилмасини шакллантириш
  • Молиявий операцияларни баҳолашда ислом ҳуқуқи бўйича AAOIFI стандартларини қўллаш
  • Молиявий битимлар ва шартномаларда шариат талаблари бузилишини (рибо, ғарар, майсир) аниқлаш
Имтиҳонлар

CIFS дастури

ИМТИҲОН

B.IEF

Ислом иқтисодиёти ва молияси асослари

Ислом иқтисодиёти тамойиллари, тақиқланган элементлар, базавий молиявий шартномалар, тизимларнинг солиштирма таҳлили

Имтиҳонга ўтиш

Имтиҳон

B.ILS

Ислом ҳуқуқи бўйича AAOIFI стандартлари

AAOIFI шариат стандартларининг тузилмаси ва мазмуни, уларни молиявий операцияларнинг тузилмасини шакллантиришда қўллаш

Имтиҳонга ўтиш

Курс

B.ETH

Ахлоқ ва касбий стандартлар

AAOIFI ахлоқ кодекслари асосида ислом молияси бўйича мутахассиснинг профессионал хулқ стандартлари

Курсга ўтиш

Имтиҳонлар ҳақида ахборот

  • Шакли 100 та савол, кўп вариантли танлов
  • Давомийлиги 3 соат
  • Ўтиш балли 75%
  • Материаллар Фойдаланишга рухсат этилмайди
  • Сессиялар Имтиҳон маркази
  • Топшириш жойи Март, июнь, сентябрь, ноябрь ойларида
  • Нархи Битта имтиҳон учун 1 МҲЭКМ

Номзодларга қўйиладиган талаблар

  • Иқтисодиёт, молия ёки ҳуқуқ соҳасида ўрта ёки олий маълумот
  • Ёки ушбу соҳаларда камида 2 йиллик иш тажрибаси
  • ACFP талабаси сифатида рўйхатдан ўтиш
  • Минимал муддат 6 ойдан бошлаб
  • Жами нархи 10 МҲЭКМдан бошлаб
Диплом

CIFS дипломи

CIFS

Certified Islamic Finance Specialist

ОЛИШ ТАРТИБИ

Малака томон беш қадам

1

ACFP талабаси сифатида рўйхатдан ўтинг

Рўйхатдан ўтиш ўқув материаллари ва имтиҳон сессияларидан фойдаланиш имконини беради

2

Таълим олинг

Islamicfinance.academy платформасида ва/ёки ўқув марказида

3

Имтиҳонларга ҳужжат топширинг

Рўйхатдан ўтиш имтиҳон бошланишига 90 кун қолганда очилади

4

Иккала имтиҳонни топширинг

B.IEF ва B.ILSни 75% ва ундан юқори натижа билан

5

CIFS дипломини олинг

Certified Islamic Finance Specialist

КАРЬЕРА

Карьерада ўсиш имкониятлари

Билимингизни қўллашингиз мумкин бўлган лавозимлар

  • Банкда ёки анъанавий банкнинг исломий дарчасида исломий молиявий маҳсулотлар бўйича мутахассис
  • Исломий микромолия ташкилоти мутахассиси
  • Исломий молиявий маҳсулотлар билан ишловчи суғурта, лизинг ёки аудиторлик ташкилоти ходими
  • Исломий молиявий операциялар бўйича ташқи маслаҳатчи

Дипломнинг афзалликлари

  • Бозорда қўлланиладиган базавий билимларнинг тасдиғи
  • Кейинги даража — CIFE имтиҳонларига кириш имконияти
  • CIFS имтиҳонлари CIFE ва CIFA дастурларида инобатга олинади
  • Имзо, резюме, ҳужжатларда CIFS белгисидан фойдаланиш

CIFS имтиҳонлари CIFE ва CIFA дастурларида инобатга олинади

Билимингизни қўллашингиз мумкин бўлган лавозимлар

Имтиҳонларни топширинг, ахлоқ бўйича курсдан ўтинг ва ислом молияси соҳасида янги имкониятларни очувчи малакага эга бўлинг

Биринчи имтиҳон сессияси – 2026 йил сентябрь ойида. Рўйхатдан ўтиш 1 августда очилади

  • 2 та имтиҳон
  • 6 ой минимал муддат
  • 10 МҲЭКМ жами нархи