Ўзбекистон банкларига ACFP қандай фойдали бўлиши мумкин

Семинарда қуйидагилар тақдим этилди:
- давлат ва рус тилларида ACCA ва ACFP сертификатлаш дастурлари;
- ACFP малака дастурлари асосида молия мутахассисларининг босқичма-босқич профессионал ривожланиш имкониятлари;
- профессионал ривожланиш соҳасида банк ҳамжамияти ва ACFP ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари.
Тадбирда тижорат банкларининг ўқув марказлари ва ходимлар билан ишлаш департаментлари раҳбарлари, ходимларнинг малакасини ошириш учун масъул бўлган мансабдор шахслар, шунингдек банкларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.
Тақдим этилган дастурлар семинар иштирокчиларида аҳамиятли қизиқиш уйғотди, чунки улар Ўзбекистон банк секторининг долзарб масалаларини ҳал этиш имконини беради:
- МҲХС соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш;
- банк таваккалчиликларини баҳолаш бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантириш;
- ички назорат ва аудитни кучайтириш;
- халқаро амалиётлардан фойдаланиш имконияти.
Иштирокчиларнинг алоҳида эътиборини давлат ва рус тилларида ўқиш ва имтиҳон топшириш имконияти жалб қилди, бу эса дастурни ҳудудлардаги мутахассислар учун янада қулайроқ қилади.
ACFP профессионал малаканинг бир нечта даражасини тақдим этди:
- AFS бошланғич малакаси (ўқиш муддати 4 ойдан бошлаб);
- CFS базавий малакаси (ўқиш муддати 15 ойдан бошлаб);
- ACCA дипломи + CFP (ўқиш муддати 18 ойдан бошлаб).
Семинар Ўзбекистон банклари ва ACFP ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда биринчи қадам бўлди.