Ўзбекистон ТИФ Миллий банки 2024 йил учун МҲХС ҳисоботини эълон қилди
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича тўғри тузилган молиявий ҳисобот инвесторлар, кредиторлар ва бошқа манфаатдор томонлар учун ташкилотнинг молиявий ҳолатини баҳолашда муҳим восита ҳисобланади. Мазкур мақолада "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг 2024 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи бўйича молия мутахассислари учун қисқача шарҳ келтирилган.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлиги
Ҳисоботларни тўлиқ ва сифатли тақдим этилиши
Ўзбекистон ТИФ Миллий банкининг молиявий ҳисоботи МҲХС талабларига мувофиқ барча зарур таркибий қисмларни ўз ичига олади:
- Молиявий ҳолат тўғрисида консолидациялашган ҳисобот
- Фойда ва зарарлар тўғрисида консолидациялашган ҳисобот
- Жами даромад тўғрисида консолидациялашган ҳисобот
- Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида консолидациялашган ҳисобот
- Пул оқимлари тўғрисида консолидациялашган ҳисобот
- Молиявий ҳисоботга изоҳларнинг тўлиқ тўплами
Аудиторлик хулосаси ва стандартларга мувофиқлиги
Банк ҳисоботи Deloitte компанияси томонидан ташқи аудитдан ўтказилди ва модификацияланмаган аудиторлик хулосаси тақдим этилди. Ҳисоботга изоҳларда МҲХС стандартларига мувофиқлик тўғрисида сўзсиз баёнот мавжуд бўлиб, бу тақдим этилган ахборотнинг юқори сифатини тасдиқлайди.
Назорат қилувчи томон ҳақидаги ахборотни очиб бериш
МҲХС талабларига мувофиқ, банк ўзининг якуний назорат қилувчи томони – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тўғрисидаги ахборотни аниқ ошкор қилиб берди. Шундай ошкор қилишсифатли молиявий ҳисоботнинг мажбурий элементи ҳисобланади.
Банк фаолиятининг узлуксизлигини таҳлил қилиш
Иқтисодий муҳит ва операцион пул оқимларини баҳолаш
Банк иқтисодий муҳитнинг беқарорлиги омилларини очиқчасига кўрсатиб, салбий операцион пул оқимлари мавжудлигини қайд этди. Бироқ, банк раҳбарияти ушбу омилларга қарамай, банкнинг ўз фаолиятини узлуксиз давом эттириш қобилиятига нисбатан жиддий ноаниқлик мавжуд эмаслиги ҳақида асосланган далилларни келтирди.
Фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлаш стратегияси
Банк раҳбарияти яқин келажакда ташкилотнинг молиявий барқарорлигини таъминловчи омилларнинг комплекс таҳлилини тақдим этди, бу 1-сонли МҲХС (IAS) "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" тамойилларига мувофиқ келади.
Молиявий хатарларни бошқариш тизими
Хатарларни бошқаришга комплекс ёндашув
Ҳисобот қуйидаги турдаги хатарларни бошқариш сиёсати ва тартиб-таомилларининг батафсил тавсифини ўз ичига олади:
- Кредит хатари
- Ликвидлик хатари
- Бозор хатари
- Валюта хатари
- Операцион хатар
Хатарларни миқдорий баҳолаш
Изоҳларда банк дуч келадиган барча муҳим хатарлар, шу жумладан, сезувчанлик таҳлили ва сценарий моделлаштиришнинг батафсил миқдорий баҳоси келтирилган. Бу ҳисоботдан фойдаланувчиларга бозор муҳити ўзгаришининг банк молиявий ҳолатига эҳтимолий таъсирини баҳолаш имконини беради.
Капиталнинг етарлилик меъёрларига мувофиқлиги
Ўзбекистон Марказий банкининг Базель стандартлари ва талаблари
Банк қуйидагиларга асосан капитал етарлилиги меъёрларига тўлиқ мувофиқлигини намойиш қилди:
- 1988 йилги капитал бўйича Базель битимига
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талабларига
Ҳисоботда барча қабул қилинадиган хатарларни қоплаш учун банк капиталининг етарлилигини тасдиқловчи барча зарур ҳисоб-китоблар ва ёритиб бериш ахбороти келтирилган.
Ҳисоб сиёсатининг муҳим жиҳатлари
Кредит зарарлари бўйича резервларни шакллантириш услубияти
Ҳисоботда 9-сонли МҲХС (IFRS) "Молиявий инструментлар"га мувофиқ кутилаётган кредит зарарлари учун резервларни шакллантириш услубиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. Резервларни ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиладиган барча муҳим мулоҳазалар ва баҳолар келтирилган.
Ҳисоб баҳолари ва фаразларнинг шаффофлиги
Банк барча муҳим ҳисоб баҳолари ва фаразларни батафсил очиб берди, бу эса сифатли молиявий ҳисоботнинг муҳим элементи бўлиб, 1-сонли МҲХС (IAS) "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" талабларига мувофиқ келади.
Эксперт хулосаси
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг 2024 йил учун МҲХС бўйича консолидациялашган молиявий ҳисоботи юқори профессионал даражада тузилган ва халқаро стандартларга тўлиқ мувофиқ келади. Мазкур ҳисобот молиявий ахборотнинг шаффофлигини таъминлайди ва манфаатдор томонлар тарафидан асосланган иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланилиши мумкин.
Станислав Семёнов, FCCA, Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP) аъзоси